Ўзбекистон | 09:06 / 07.12.2022
9076
1 дақиқада ўқилади
Судланганлик ҳолати қачон тугатилиши тўғрисида маълумот берилди
Шахснинг судланганлик ҳолати бир қатор ҳолатларда тугатилади. Бу ҳақда “Давлат хизматлари янгиликлари” канали хабар берди.
Қайд этилишича, улар қуйидагилар:
- шартли ҳукм қилинганларга нисбатан – синов муддати тугаган кундан бошлаб;
- мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;
- жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин – 1 йил ўтгач;
- озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин – 2 йил ўтгач;
- 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 4 йил ўтгач;
- 5 йилдан ортиқ, лекин 10 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 7 йил ўтгач;
- 10 йилдан ортиқ, лекин 15 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 10 йил ўтгач.
Мавзуга оид
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
14:20 / 15.10.2024
Ерни ноқонуний эгаллаб олиш бўйича қўлланган жазо чоралари айтилди
16:05 / 03.08.2024
Судлар “амнистия” воситасига айлантириб олган модда. Нега жазонинг муқаррарлиги таъминланмаяпти?
08:53 / 23.05.2024