Андижонда автомобилларга газ қуйиш шохобчасига машиналарни навбатсиз киритаётган шахсларга қамоқ жазоси тайинланди
Олтинкўл туманида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасига пул эвазига машиналарни навбатсиз киритаётган 2 нафар шахсга 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, “SIFATLI METAN GAZ” МЧЖ автомобилларга газ қуйиш шохобчасига навбатсиз киритаётган 2 нафар шахслар шу туманда яшовчи К.Ў. ва С.О.лар экани аниқланган.
Ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194-модда 1-қисми ҳамда 200-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судига юборилган.
2022 йил12 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман суди томонидан К.Ў. ва С.О.ларга нисбатан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, уларга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
11:52
Андижондаги хонадонлардан бирида 4 киши газдан заҳарланиб вафот этди — манба
11:38 / 25.10.2024
Вилоятлар орасида энг зич аҳоли Андижонда яшаши маълум қилинди
15:50 / 21.10.2024
Андижон ва Тошкентда 1 млрд сўмдан ортиқ “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
10:54 / 20.10.2024