Европарламент Голодоморни Украина халқининг геноциди сифатида тан олди
Европарламент депутатларининг аксарияти Голодоморни украиналикларнинг геноциди сифатида тан олиш ҳақидаги резолюцияни қўллаб-қувватлади.
Европарламент Голодоморни Украина халқининг геноциди сифатида тан олди. 15 декабрь, пайшанба куни парламентнинг 507 нафар депутати тегишли резолюция учун, 12 нафари эса қарши овоз берди, дея хабар беради DW мухбири Страсбургдан.
Худди шундай қарор аллақачон бир қатор давлатлар томонидан қабул қилинган. 30 ноябрь куни Германия Бундестаги тегишли резолюция учун овоз берди. «Голодомор тоталитар тизимларнинг мизантропик жиноятлари рўйхатига киради, бунинг натижасида 20-асрнинг биринчи ярмида Европада миллионлаб одамлар ҳалок бўлди. Нафақат ғалла ҳудудлари, балки бутун Украина очликдан азият чекди. Бугунги кун нуқтайи назаридан, бу тарихий ва сиёсий режада геноцид сифатида белгиланиши керак», дея маълум қилди Берлин.
СССРда Иосиф Сталин ҳукмронлиги даврида амалга оширилган қишлоқ хўжалигини мажбурий коллективлаштириш натижасида 1932-33 йилларда мамлакатда оммавий очарчилик юзага келди, миллионлаб одамлар унинг қурбони бўлди. Украина нуқтайи назаридан, бу фалокат Совет Иттифоқи раҳбарияти томонидан атайлаб қўзғатилган.
Голодомор узоқ вақтдан бери Украина ва Россия ўртасидаги асосий баҳс мавзуси бўлиб келган. Москва Киевнинг йирик очарчилик қурбони фақат украиналиклар бўлган деган фикрини рад этиб, Марказий Осиё ва Россиядаги миллионлаб одамлар ҳам очарчиликдан жабр кўрганини даъво қилади.
Мавзуга оид
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024