Жамшид Ўроқов Савдо-саноат палатасига қайтди
Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари ССП раисига ўринбосар бўлди.
Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Ўроқов Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жамшид Ўроқов 1972 йили Самарқанд шаҳрида туғилган, иқтисод фанлари номзоди. 2009-2014 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари сифатида ишлаган. 2015-2017 йилларда Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи бўлган, 2017 йилдан 2019 йилгача палата раисининг ўринбосари сифатида ишлаган.
У 2019 йил январидан буён Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Бундан олдинроқ 2017-2022 йилларда Савдо-саноат палатасига раислик қилган Адҳам Икромов палата раёсати раиси бўлиб қайтгани хабар қилинганди.
Палатага 2022 йил мартидан буён Даврон Ваҳобов раислик қилиб келмоқда.
Мавзуга оид
21:18 / 08.09.2024
Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгашининг минтақавий вице-президенти бўлди
19:01 / 03.09.2024
Президент йиғилишида ишдан олинган Мингбулоқ тумани ҳокими янги лавозимга тайинланди
15:52 / 27.08.2024
Тўрақўрғон туманига янги ҳоким тайинланди
12:30 / 18.08.2024