Ўзбекистон | 10:39 / 31.12.2022
8965
1 дақиқада ўқилади

Кореяга Ўзбекистондан малакали мутахассисларни ишга юбориш бўйича музокаралар ўтказилди

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мазкур давлатдаги ваколатхонаси вакиллари Жанубий Кореянинг «Hyundai Heavy Industries» кемасозлик компанияси масъул ходимлари билан учрашув ўтказдилар, дея хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Мазкур учрашув Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов бошчилигидаги мамлакат делегациясининг мазкур кемасозлик комплекси раҳбарияти билан жорий йилнинг 1 декабрида Ульсан шаҳрида бўлиб ўтган ҳамкорлик масалалари бўйича музокараларининг мантиқий давоми сифатида ташкил этилди.

Мулоқот натижасида «Hyundai Heavy Industries» кемасозлик компаниясига Ўзбекистондан малакали мутахассисларни (пайвандчи, бўёқчи ва электрик) «Е-7» визаси асосида қисқа муддатларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали ишга ёллаш имкониятлари кўриб чиқилишига келишилди.

Мавзуга оид