Дунёдаги энг кучли армиялар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Global Firepower Index’нинг янгиланган рейтингида Ўзбекистон қуролли кучлари Марказий Осиёда биринчи, МДҲ давлатлари орасида бешинчи ва дунёнинг 145 мамлакати орасида 62-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон армияси ҳарбий салоҳият бўйича 145 та давлат орасида 62-ўринда қайд этилди. Бу ҳақда Global Firepower'нинг янгиланган рейтингида келтириб ўтилган.
Мутахассислар қуролли кучларни олтмишдан ортиқ параметрлар бўйича баҳолаган. Уларнинг асосийлари қаторида мудофаага маблағ сарфланиши даражаси, техник таъминот, армия сони, танклар, кемалар, самолётлар ва бошқа ҳарбий техникаларнинг миқдори, нефть маҳсулотлари мавжудлиги, давлатнинг географик хусусиятлари, ишлаб чиқариш ва баъзи ресурсларнинг истеъмоли, логистик имкониятлар каби мезонлар ҳисобга олинган.
Рейтингга кўра, Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон армияси ҳарбий салоҳият бўйича биринчи ўринни эгаллаган. Чегарадош мамлакатлар: Қозоғистон 63-ўрин, Туркманистон 82-ўрин, Қирғизистон 107-ўрин, Афғонистон 114-ўрин, Тожикистон эса 120-ўринда қайд этилган. Ўзбекистоннинг мудофаа бюджети 692,5 млн долларга баҳоланган.
Собиқ СССР давлатлари орасида Ўзбекистон бешинчи ўринни эгаллаб, Россия (2-ўрин), Украина (15-ўрин), Озарбойжон (57-ўрин) ва Беларус (60-ўрин) армияларидан ортда қолди.
Янгиланган рейтингда ҳарбий салоҳияти дунё бўйича энг юқори баҳоланган давлатлар Топ-10талиги қуйидагича:
- АҚШ
- Россия
- Хитой
- Ҳиндистон
- Буюк Британия
- Жанубий Корея
- Покистон;
- Япония;
- Франция;
- Италия.
Рўйхатнинг энг қуйи поғонасидан Молдова, Бенин ва Бутан каби мамлакатлар ўрин олган.
Мавзуга оид
13:00 / 21.10.2024
РФда армиядан қочгани учун 12 киши фуқароликдан маҳрум этилди
09:09 / 06.08.2024
Бангладеш армияси муваққат ҳукумат тузилишини эълон қилди
20:16 / 22.07.2024
Ўзбекистонда янги зирҳли ҳарбий машина ишлаб чиқилди
11:01 / 26.06.2024