Украина Харкивда диверсантларни қидириш бўйича операцияни эълон қилди
Украина Хавфсизлик хизмати ("СБУ") 9—10 январь кунлари Харкив туманларидан бири ҳудудида терроризмга қарши қўпорувчилик тадбирларини ўтказади, деб хабар берди "СБУ" вилоят бўлими матбуот хизмати Facebook'да.
Ҳарбий техника, қурол-яроғ ва радиотехника воситаларини жалб этган ҳолда тадбирларда "СБУ"дан ташқари, ҳарбий қўмондонлик ва назорат органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳам иштирок этади, дейилади хабарда.
Режалаштирилган тадбирлардан мақсад «Харкив тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, муҳим инфратузилма объектлари хавфсизлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, эҳтимолий қўпорувчи гуруҳларни аниқлаш ва қўлга олиш»дир.
Қайд этилишича, ушбу тадбирлар давомида шаҳарнинг айрим кўчалари бўйлаб ўтиш ёки ҳаракатланиш чекланиши, фуқароларнинг ҳужжатлари ва транспорт воситалари текширилиши мумкин.
Мавзуга оид
22:37 / 07.10.2024
Словакия бош вазири Брюсселга «ракета зарбаси беришга» чақирди
12:20 / 07.10.2024
Россия бир сутка ичида Украинани 5000 марта ўққа тутди
11:00 / 07.10.2024
Фицо Украинанинг НАТОга аъзо бўлишига қарши чиқишини билдирди
10:40 / 07.10.2024