Россия Германия ташқи ишлар вазири келганидан сўнг Харкивга ҳужум қилди
Россия Харкивга Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербокнинг шаҳарга кутилмаганда келганидан бир неча соат ўтиб зарба берди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Синегубов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир шаҳарда портлаш овозлари эшитилмоқда. Маҳаллий аҳолидан бошпаналарни тарк этмаслик сўралган.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Украинанинг Харкив шаҳрига эълон қилинмаган ташриф билан борди.
Унга Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ва Украинанинг Германиядаги элчиси Алексей Макеев ҳамроҳлик қилди. Ташриф хавфсизлик нуқтайи назаридан сир тутилди.
Анналена Бербок Германия Вазирлар Маҳкамасининг феврал ойидан бери Шарқий Украинага ташриф буюрган биринчи аъзоси бўлди, деб қайд қилди Stuttgarter Nachrichten.
Ташриф чоғида вазир кўпроқ қурол-яроғ ва шунингдек, мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилишига ёрдам берадиган «аниқ таклифлар»ни ваъда қилди.
Мавзуга оид
09:30 / 05.10.2024
Бербок билан юз берган ҳодисадан сўнг РФ журналистининг БМТдаги мақоми пасайтирилди
08:10 / 26.09.2024
Бербок Украина бўйича тинчлик музокараларининг контурларини белгилаб берди
14:51 / 16.09.2024
Россия қўшини Харкивни бомбалашда давом этмоқда — фотосуратлар
10:20 / 16.09.2024