Ўзбекистон | 12:59 / 31.01.2023
18993
1 дақиқада ўқилади
Комилжон Каримов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари бўлди
Президент қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тузилмасида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Унга кўра, Комилжон Каримов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бундан ташқари:
- Шаҳло Турдиқулова олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Сарвар Бузрукхонов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Олим Тўйчиев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори лавозимига;
- Мажид Каримов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Садоқат Сиддиқова бошқа ишга ўтиши муносабати билан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Мавзуга оид
21:18 / 08.09.2024
Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгашининг минтақавий вице-президенти бўлди
19:01 / 03.09.2024
Президент йиғилишида ишдан олинган Мингбулоқ тумани ҳокими янги лавозимга тайинланди
15:52 / 27.08.2024
Тўрақўрғон туманига янги ҳоким тайинланди
12:30 / 18.08.2024