Спорт | 22:43 / 31.01.2023
35776
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик велопойгачи Анна Куликова допинг туфайли дисквалификация қилинди

Унинг допинг-синамасида тақиқланган модда борлиги аниқланган. 

Фото: Reuters

Ўзбекистонлик велопойгачи Анна Куликова допинг туфайли дисквалификация қилинди, деб хабар берди Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги. 

Қайд қилинишича, 2022 йил 25 октябр куни спортчи Куликовадан мусобақадан ташқари ҳолатда допинг синама олинган. Таҳлил натижаларига кўра, велопойгачи намунасида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан тақиқланган рўйхатга киритилган «Метастерон» моддаси аниқланган. 

Шу асосда Анна Куликова Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги Ахлоқ бўйича комиссия қарорига кўра, 2 йил муддатга дисквалификация қилинган. Энди у 2024 йил 26 декабр кунига қадар мусобақаларда иштирок этолмайди. 

Қайд қилиш жоизки, 21 ёшли Анна Куликова 2022 йилда Душанбе шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби саналади. 

Мавзуга оид