Жамият | 08:37 / 05.02.2023
21875
1 дақиқада ўқилади
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
Қамчиқ довонида 4 феврал куни Mercedes-Benz юк машинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳолат шу куни соат 01:53 да А-373 автомобил йўлининг 227-километрида юз берган. Тошкент—Водий йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz юк машинасида ёнғин юзага келгани тўғрисида Қамчиқ Maxсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар тушган.
Зудлик билан воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин соат 02:28 да тўлиқ бартараф этилган.
Автомашина юк хонасида бўлган маҳсулотларнинг асосий қисми ва ҳайдовчининг ҳаёти ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.