Ўзбекистон президенти махсус вакили ва Британия элчиси Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев кеча Буюк Британия элчиси Тимоти Торлот билан учрашди.
Суҳбат чоғида минтақавий хавфсизлик масалалари, жумладан, Афғонистондаги жорий вазият, шунингдек, ушбу мамлакатдаги ҳолатни тартибга солиш бўйича мумкин бўлган биргаликдаги ҳаракатлар муҳокама қилинди.
Дипломат Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича ягона минтақавий позиция ишлаб чиқиш, мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Шунингдек, Ўзбекистон раҳбариятининг БМТ шафелигида халқаро музокаралар гуруҳини тузиш ташаббусини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
10:00 / 02.11.2024
Президент махсус вакили Нидерландия элчиси ва АҚШ эксперти билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
11:40 / 15.10.2024
Ўзбекистон президенти махсус вакили Франция қуролли кучлари делегацияси билан учрашди
13:12 / 24.01.2024