Ўзбекистон | 09:36 / 26.02.2023
39033
1 дақиқада ўқилади

Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги вақтинча ҳоким ўринбосарига юкланди

Даврон Ҳидоятовнинг соғлиги ёмонлашгани айтилган.

Фото: Kun.uz

Чирчиқ шаҳри ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ҳоким ўринбосари Журъатбек Раҳмоновга юкланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимининг 24 февралдаги фармойишида маълум қилинган.

Унда келтирилишича, Даврон Ҳидоятовнинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Журъатбек Раҳмонов зиммасига юкланди.

Фармойишга асос сифатида Даврон Ҳидоятовнинг тиббий хулоласи келтирилган.

Даврон Ҳидоятов 2014−2017 йилларда Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни кучайтириш давлат қўмитаси раиси, 2017−2018 йилларда Чилонзор тумани ҳокими, 2018−2021 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2020 йил январ ойи охирида Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланганди, 2021 йил ноябрида эса президент уни лавозимдан озод этган ва у Чирчиқ шаҳри ҳокимлигига туширилганди.

Мавзуга оид