Жамият | 23:27 / 07.03.2023
15092
1 дақиқада ўқилади
Сирдарёда қамишзорга ўт кетди
ФВБ қутқарувчилари 5 гектар майдондаги ёнғинни ярим соат ичида ўчиришга муваффақ бўлган.
Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида 5 гектар майдондаги қуруқ ўт ва қамишларга ўт кетган. Сирдарё вилояти ФВБ хабарига кўра, ёнғин ярим соат ичида ўчирилган.
Ҳодиса 2023 йил 7 март куни содир бўлган. Тушдан кейин Шоликор маҳалласида жойлашган «Колгансир» ўрмон ва ов хўжалиги ҳудудида тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўт ва қамишлар ёнган.
2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:05 да манзилга етиб бориб, соат 15:33 да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Натижада, ўрмон ва ов хўжалигининг тахминан 200 гектар майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.