Жаҳон | 08:06 / 13.03.2023
11388
1 дақиқада ўқилади

Украина қурол импорти бўйича дунёда учинчи ўринда турибди

2022 йилда Украина қурол импорти бўйича дунёда Қатар ва Ҳиндистондан кейин учинчи ўринни эгаллади. 

Фото: Reuters

Умуман олганда, 2018 йилдан бери беш йил давомида Украина жаҳон импортининг икки фоизли улуши билан ушбу кўрсаткич бўйича 14-ўринни эгаллади

Стокҳолм халқаро тинчлик тадқиқоти институти (SIPRI) йиллик ҳисоботига кўра, Киевнинг энг йирик етказиб берувчилари АҚШ (34 фоиз), Полша (17 фоиз) ва Германия (11 фоиз) бўлган.

Шу билан бирга, босқиндан кейин кескин ошган Американинг Украинага экспорти ҳали ҳам Америка Қўшма Штатларидан Кувайт, Саудия Арабистони, Қатар ва Японияга етказиб бериш ҳажмидан паст. 

Бунинг сабаби, деб ёзади SIPRI, Қўшма Штатлар бу мамлакатларга илғор ва қимматроқ қуролларни, жумладан, жанговар самолётлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини узатмоқда. 

Украина асосан эски қуролларни, шу жумладан Пентагон омборларидан олган.

Мавзуга оид