Сурхондарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
У бунгача Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи эди.
Анвар Ҳомитович Орипов Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Анвар Орипов 2003-2007 йилларда Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олган, 2007-2010 йилларда Лондон шаҳрида Пимлико Академиясида инглиз тили курслари тингловчиси бўлган.
Анвар Ориповнинг меҳнат фаолияти
- 2011–2012 йй. – Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги «Сурхон Тола» масъулияти чекланган жамияти оператори;
- 2012–2013 йй. – Тошкент вилояти Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси етакчи мутахассиси;
- 2013–2014 йй. – Тошкент вилояти Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бош мутахассиси;
- 2014–2015 йй. – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги бош мутахассиси;
- 2015–2017 йй. – Сурхондарё вилояти Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси;
- 2017–2017 йй. – «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича узоқ ва қисқа муддатли шартномалар тузиш ва экспортга ортишни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи;
- 2017–2018 йй. – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ва ахборот-таҳлил департаменти Ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари шуъбасининг Ташқи савдо компаниялари ва савдо уйлари фаолияти масалалари бўйича етакчи мутахассиси;
- 2018 йилдан – Сурхондарё вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари.
Маълумот учун, Сурхондарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида 2020 йил декабридан буён Файзулла Маманов ишлаётганди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил мартида Анвар Орипов Сурхондарё вилоятидаги туманлардан бирига борганида олинган сурат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан муҳокама қилинганди. Фойдаланувчилар ёмғир вақтида ҳоким ўринбосарига соябон тутиб турилгани, унинг ўзи атрофдагиларга ҳурматсизлик билан қараётганини танқид қилишганди.
Мавзуга оид
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
17:41 / 30.10.2024
Сурхондарёда иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланади
18:32 / 28.10.2024
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига янги ўринбосар тайинланди
18:15 / 28.10.2024