Жаҳон | 11:17 / 21.03.2023
9271
1 дақиқада ўқилади

Япония бош вазири Фумио Кишида Украинага йўл олди

Япония бош вазири Фумио Кишида 21 март куни Украинага ташриф буюриш ниятида, деб хабар берди Япониянинг NHK телеканали ҳукумат вакилларига таяниб. 

Фото: Bloomberg

Япония ҳукумати раҳбари президент Володимир Зеленский билан учрашишни режалаштирмоқда. Ташриф ҳақида аввал хабар берилмаган.

Бундан олдин Япония Россияга қарши санкцияларни кенгайтирганди.

22 жисмоний шахс ва учта ташкилот - "Иркут" самолёт ишлаб чиқарувчи компанияси, "Авангард" Москва машинасозлик заводи ва "КамАЗ" активлари музлатилди.

Россия Федерациясига роботлар, радиоактив материаллар, шунингдек, ядровий иншоотлар, нефть ва табиий газни қидириш ускуналари экспорти тақиқланди.
 
Бундан ташқари, рўйхатга портловчи моддаларни аниқлаш учун ускуналар, портатив генераторлар, лазерли пайвандлаш машиналари киритилди. 

Россияга вакциналар ва тиббий асбоб-ускуналарни сотиш тақиқланди. Экспорт чекловлари 49 та ташкилотга таъсир қилган.

Мавзуга оид