1 миллион кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Сирдарёда қум-шағал қазиб олиш карьерига уланган трансформаторнинг электрон ҳисоблаш приборига ташқи таъсир кўрсатилгани аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «T.T.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар Сирдарё тумани «Тараққиёт» маҳалласидаги қум-шағал қазиб олиш карьерига уланган трансформаторнинг электрон ҳисоблаш приборига ташқи таъсир кўрсатиб, 1,1 млн кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «S.b.» МЧЖ раҳбари Б.Ю. ер майдонини суғориш учун умумий фойдаланишдаги электр тармоғига сув насосини ўзбошимчалик билан улаб, 578,1 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига жами 785,1 млн сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:00
Андижон ва Хоразм вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланган корхоналар аниқланди
13:05 / 11.09.2024
764 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилган — Бош прокуратура
17:31 / 28.08.2024
Электр энергияси ва табиий газ учун мажбурий тўловларни ундириш тартибига ўзгартиришлар киритилди
21:08 / 22.08.2024