Иқтисодиёт | 10:27 / 13.04.2023
27096
1 дақиқада ўқилади

Малайзия Ўзбекистонда электробуслар ишлаб чиқариш имкониятини ўрганяпти

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Малайзиянинг Gemilang Coachwork Sdn. Bhd компаниясининг ижрочи директори Панг Чонг Ёнг билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Дунё АА

Gemilang Coachwork Sdn. Bhd компанияси вакиллари тақдимот ўтказишди. Тақдимотда компания томонидан ишлаб чиқарилаётган автобуслар, улар хусусиятлари ва экспорт географияси, компаниянинг келгуси режалари тўғрисида батафсил айтиб ўтилди.

Gemilang Coachwork Sdn. Bhd компанияси ижрочи директори Панг Чонг Ёнг келгусида «Самавто» МЧЖ корхонаси билан корхона эҳтиёжлари учун алюминий кузовлар етказиб бериш ва биргаликда электробуслар ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганишга қизиқиш билдирди.

Учрашув натижасида Малайзия компанияси билан «Самавто» МЧЖ негизида электробуслар ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш бўйича онлайн музокаралар ўтказиш юзасидан келишиб олинди.

Мавзуга оид