Жаҳон | 07:51 / 28.04.2023
5133
1 дақиқада ўқилади

Кулеба Боррелни Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиришга чақирди

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ва Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел телефон орқали мулоқот қилди. 

Фото: Reuters

Томонлар “Украина ва Европа Иттифоқининг Хитой билан сўнгги алоқаларини, шунингдек, Лотин Америкаси давлатлари билан муносабатларни чуқурлаштириш йўлларини” муҳокама қилди”, — деди Кулеба Twitter’да. 

“Шунингдек, мен Боррелдан Европа Иттифоқига аъзо давлатларни Украинага қурол ва ўқ-дорилар етказиб беришни тезлаштиришга чақиришни сўрадим”, — деди вазир.

Боррелнинг сўзларига кўра, суҳбат чоғида улар Украина президенти Володимир Зеленский ва Хитой раҳбари Си Жинпинг ўртасидаги яқинда бўлиб ўтган суҳбат ҳақида гаплашган. 

“Тинчлик учун ҳар қандай мазмунли ташаббус борлиги хавф остида бўлган Украина шартлари асосида адолатли ечимга эришишга қаратилган бўлиши керак”, — деб ёзди у Кулеба билан музокарадан сўнг Twitter’да.

Мавзуга оид