Ўзбекистон | 14:56 / 08.05.2023
11053
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ходимларни касбий хавф-хатардан ҳимоялаш бўйича халқаро конвенция ратификация қилинди

Меҳнат муносабатларига оид халқаро Женева Конвенцияси ратификация қилинди.

Фото: Getty Images

Президент томонидан имзоланган қонун билан Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенцияси (Женева, 1977 йил 20 июнь) ратификация қилинди.

Конвенциянинг асосий мақсади миллий қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатлар орқали иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли касбий хавф-хатарларнинг олдини олиш ва чеклашга қаратилган чора-тадбирларни белгилашдан иборат.

Конвенцияни ратификация қилишда тизимли назорат чораларини, шу жумладан, иш жойларида меҳнат шароитларини, зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларини, меҳнат жараёнларининг оғирлиги ва тиғизлигини ҳамда асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш белгиланган.

Ушбу Конвенция жаҳоннинг 47 та давлати томонидан ратификация қилинган. 

Мавзуга оид