Жаҳон | 08:34 / 17.05.2023
5600
2 дақиқада ўқилади

ЕК саммитида Украинанинг Россия агрессиясидан кўрган йўқотишлари реестри тузилди

Эммануэл Макрон Россия Федерацияси томонидан Украинага етказилган зарарлар реестри яратилишини эълон қилди. У ЕК мамлакатларини Москвани жавобгарликка тортиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда фаол иштирок этишга чақирди.

Фото: AFP

Исландияда бўлиб ўтган Европа Кенгаши саммити доирасида Россия Федерацияси кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери Украинага етказилган йўқотишларнинг халқаро реестри яратилди. Бу ҳақда 16 май, сешанба куни Франция президенти Эммануэл Макрон маълум қилди. У барча мамлакатларни ҳужжатларни юритишда фаол иштирок этишга чақирди, бунинг ёрдамида Москва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Ўз навбатида, Германия канцлери Олаф Шольц янги реестр Европа Кенгаши мамлакатларига “Украинани тиклаш учун зарур база” яратиш мақсадида Россия Федерацияси етказган зарарни биргаликда қоплаш имконини беришини таъкидлади. Халқаро маълумотлар базаси "умумий маълумотлар" орқали аниқлик келтиради, деди Шольц.

16 май куни Исландия пойтахти Рейкявикда Европа Кенгашига 46 аъзо давлат раҳбарларининг тўртинчи саммити бошланди. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад Россиянинг Украинага бўлган тажовузи натижасида қитъада юзага келган вазиятни муҳокама қилишдан иборат. Саммит чоғида Украинанинг Россия Федерацияси тажовузидан кўрган йўқотишлар реестри яратилгани ҳақида эълон қилишлари олдиндан маълум бўлди. Экспертларнинг фикрича, бу Россияни молиявий жавобгарликка тортиш учун биринчи қадам бўлади.

Мавзуга оид