Фото: Сингапур президенти Самарқандга поездда борди
Унга Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ҳамроҳлик қилмоқда.
Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Сингапур президенти Ҳалима Ёқуб 25 май куни Самарқандга борди.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, олий мартабали меҳмон Afrosiyob тезюрар поездида қадимий шаҳарга етиб келган. Унга Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ҳамроҳлик қилмоқда.
Вокзалда Сингапур президентини вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олган.
ЎзА хабарига кўра, Сингапур президенти Самарқанд билан танишувни зиёратдан бошлаш мақсадида Имом Бухорий мажмуаси томон йўл олган.
Эслатиб ўтамиз, Сингапур президенти 23 май куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридан Тошкентга Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясининг мунтазам рейси орқали учиб келганди.
24 май куни Ҳалима Ёқуб Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокара ўтказган ва икки давлат бизнес-форумининг очилишида иштирок этганди.
Мавзуга оид
13:49
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024