Россия томонидан эгаллаб олинган Бердянскда кучли портлашлар содир бўлди
Россия қўшинлари томонидан босиб олинган Бердянскда кучли портлашлар содир бўлди.
Украина расмийларига кўра, Россиянинг бир нечта С-300 зенит-ракета комплекслари йўқ қилинган.
“Украина Қуролли кучларининг ўта аниқ иши туфайли босқинчилар С-300 қурилмаларини йўқотди”, — деб хабар берди Бердянск шаҳар ҳарбий маъмурияти.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда портлаш овозлари эшитилган, фотосуратларда эса кучли оловни кўриш мумкин. Иккиламчи портлашлар ҳақида хабар берилган.
Россия томонидан тайинланган “ҳокимият” ва Россия давлат матбуоти шаҳар чеккасида портлашлар содир бўлганини тасдиқламоқда.
Бердянск Азов денгизи соҳилида, фронт чизиғидан 100 км узоқликда жойлашган.
Мавзуга оид
10:06 / 12.09.2024
Самарқандда газ портлаган «дом» аҳолиси эвакуация қилинмоқда
20:52 / 30.08.2024
Германияда Украина учун қурол ишлаб чиқарадиган Diehl компанияси заводида портлаш содир бўлди
00:20 / 25.08.2024
Францияда синагога яқинида портлаш содир бўлди
10:29 / 27.07.2024