Ўзбекистон | 10:24 / 29.05.2023
6387
1 дақиқада ўқилади

Мактабда ишлаётган лаборатория ходимлари учун педагогик стаж ҳисобланмайди

Ўрта-махсус маълумот асосида мактабда ишлаётган лаборатория ходимлари мазкур лавозимдаги стажи педагогик стаж ҳисобланмайди.

Фото: Kun.uz

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга фақатгина таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

Ўрта-махсус маълумот асосида мактабда ишлаётган лаборатория ходимларининг мазкур лавозимдаги стажи педагогик стаж ҳисобланмайди.

Педагогика соҳасидаги таълим йўналишларида сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагида бўлган номзодларнинг беш йиллик педагогик иш стажига эга эканлиги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.

Аввалроқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мактаб директорларидан ОТМларга ҳужжат қабули бошлангунга қадар олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчиларга тегишли маълумотларни вазирликнинг «Ягона электрон тизими -  erp.maktab.uz» дастурига киритишларини сўраган эди.

Мавзуга оид