Ўзбекистон | 23:10 / 01.06.2023
20099
1 дақиқада ўқилади

Алламжонов таълим соҳасидаги тайинловларга ижобий муносабат билдирди 

Комил Алламжонов Воҳид Ҳамидовнинг Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимига тайинланганини олқишлади. 

Фото: Telegram / Комил Алламжонов

Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказига раҳбар ва ўринбосарлар тайинланишига ижобий муносабат билдирди. 

Аввалроқ, Воҳид Ҳамидов Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимига тайинланган эди. 

«Воҳид Собирович ҳамда Юлия Васильевна билан узоқ йиллар ҳамкорликда ишлаганмиз, кўп лойиҳаларни биргаликда амалга оширганмиз. Мен уларни таълим соҳасининг замонавий ва илғор мутахассислари сифатида яхши биламан. Ушбу тайинлов мамлакатимиз таълим тизими ривожи йўлида муҳим қадам бўлади, деб умид қиламан», деб ёзди у. 

Шунингдек, Алламжонов президент маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов билан биргаликда марказ олдига қўйилган муҳим вазифалар, таълим соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам келишиб олганини маълум қилди. 

Мавзуга оид