Месси «ПСЖ»ни тарк этмоқда
Лионель Месси мавсум якунида «ПСЖ»ни тарк этиши ойдинлашди.
Парижликлар бош мураббийи Кристоф Гальтье Франция чемпионати сўнгги тури доирасидаги «Клермон»га қарши ўйин олдидан аргентиналик 35 ёшли форвард мавсум якунида жамоани тарк этишини тасдиқлади.
«Футбол тарихидаги энг яхши ўйинчини бошқариш шарафига муяссар бўлдим. «Клермон»га қарши ўйин Мессининг «Парк де Пренс»даги сўнгги учрашуви бўлади. Ишонаманки, Лионелни стадион ўзгача тарзда кутиб олиб, чиройли хайрлашади», - дейди Гальтье.
Месси 2021 йил Франция клубига ўтиб, икки мавсум давомида жамоа шарафини ҳимоя қилди.
Аввалроқ, Лионелга «Барселона» ва Саудия Арабистони клубидан жиддий таклиф борлиги ҳақида хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:28 / 19.09.2024
«Сити» гол уролмади, «ПСЖ»га кулгили гол ёрдам берди. ЕЧЛда кун ўйинлари
23:48 / 10.05.2024
«7 йиллик фаолиятимдан кейин менга янги чақирув керак». Мбаппе «ПСЖ»ни тарк этишини расман эълон қилди
16:27 / 15.03.2024
ЕЧЛ чоракфинал ва яримфиналига қуръа ташланди
19:44 / 04.02.2024