Ўзбекистон | 12:15 / 09.06.2023
10301
2 дақиқада ўқилади

Янги ўқув йилида 381 минг квота тасдиқланиши кутиляпти – Иброҳим Абдураҳмонов

2023-2024 ўқув йилида 381 минг абитуриент қабул қилиниши режалаштириляпти. Шундан 60 минг квота давлат грантларига ажратилади.

Фото: KUN.UZ

2023-2024 ўқув йилида олий таълимга ажратиладиган квота бўйича олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов маълумот берди. Унга кўра, бу йил 381 минг абитуриентни қабул қилиш режалаштирилган. Шундан 60 минг квота грантлар учун ажратилади.

Биз давлат олий таълим муассасалари  учун грантларни тасдиқлаб берамиз. Тўлов контракт квотасини эса ҳозирча 40дан ортиқ мустақиллик берилган ОТМ  ўзи учун белгилаб оляпти. Мустақил бўлмаган ОТМ эса ўзининг бўйсунувидаги вазирликлар ва Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги билан келишиб, квоталарни тасдиқлайди. Қабул параметлари тасдиқланганидан кейин яна батафсил маълумот берамиз”, – деди вазир.

Абдураҳмоновнинг маълумот беришича, ҳозир ёшларнинг олий таълим билан қамраб олиниши 38-39 фоизга етган, бу қамров янги ўқув йилида 42 фоизга етиши кўзланяпти. Битирувчиларнинг олий таълим билан қамрови эса 60 фоизга яқинлашяпти.

Вазир шунингдек, бу йил қанча абитуриент ҳужжат топшириши кутилаётганига ҳам тўхталди. Маълум бўлишича, олий таълим ва профессионал ўқув юртлари билан қўшиб ҳисоблаганда, бу йилги қабулда 1 миллион 200 минг нафардан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириши кутиляпти.

Маълумот учун, бу йил имтиҳонлар пандемия давридаги каби очиқ майдонларда эмас, усти ёпиқ биноларда ўтказилади. Бу учун республика бўйлаб 92та ҳудуд танлаб олиниб, рўйхати эълон қилинган

Мавзуга оид