ДХХ Самарқанд ва Сирдарёда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди
Барча ҳолатларда наркотик моддалар мамлакатга Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Ургут туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, унда маҳаллий фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, хонадонда келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 437 гр “героин” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Бошқа ҳолатда эса Ургут туманида яшовчи икки фуқаро қўлга олиниб, улардан ҳам келгусида сотилиши режалаштирилган 995 гр “опий” моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Учинчи ҳолатда эса Ургут туманида истиқомат қилувчи икки фуқаро 581 гр “опий” моддасини 6 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Сурхондарё–Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси “Сирдарё” ЙПХ масканида тўхтатилди.
Сурхондарё вилоятида туғилган 3 нафар фуқаро кетаётган мазкур автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида бўлган қопдаги гуруч ичида 1 кг “гашиш” моддаси борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Барча ҳолатларда наркотик моддалар мамлакатга Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 246- ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
16:46 / 09.11.2024
Учта вилоят ва Тошкент шаҳрида гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
14:41 / 06.11.2024