«Бу ортдан пичоқ уриш» – Рамзан Қодиров Пригожин бошлаган исёнга муносабат билдирди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари, аввалроқ ўзи билан даҳанаки жангга борган Евений Пригожин бошлаган ҳарбий исёнга илк марта муносабат билдирди.
«Тун қийин ўтди. Отишмалар сабаб бу хиёнатга муносабат билдиришга ҳам вақт бўлмади. Бўлаётган ишлар ортдан пичоқ уриш ва ҳарбий исёндир.
Уруш шахсий адоват ҳақида гапирадиган вақт эмасдиги ҳақида кўп гапирганман. Қаршисида душман, ортида эса хиёнат бўлган окопдаги аскарлар нимани ҳис қилаётганини тасаввур қилинг. Тарих бундай воқеалар оқибатида кўп қон тўкилишига гувоҳ бўлган. «Махсус ҳарбий амалиёт»даги йўқотишлар кам эдими? Энди мамлакат ичикарисидаги муаммоларни ҳам ҳал қилишимиз керакми?
Бизда вазиятни икир-чикиригача биладиган, ҳолатни қандайдир тадбиркордан яхшироқ тушунадиган халқ сайлаган олий бош қўмондон бор. Владимир Владимирович ўз мурожаатида айтганидек, бу ҳарбий исён ва бу ишни оқлаб бўлмайди. Владимир Путиннинг ҳар бир сўзларини қўллаб-қувватлайман.
Ватанимиз жангчиларига юзланиб провакацияга учрамасликларини сўрамоқчиман. Бу ҳолатдан Ғарбдаги душманларимиз қандай фойдаланаётганини кўриб қўйинг. Улар одамларимизни қўрқитиш учун уйдирмалар тарқатишмоқда. Пригожининг хоинларча маршидан шундай бўлиши кутилаётганди ҳам.
Бу Мудофаа вазирлигига эмас, бутун давлатимизга чақирув. Чеченистондаги Росгвардия ва Мудофаа вазирлиги жангчилари кескинлик қайд этилган ҳудудларга жўнаб кетишган. Биз Россиянинг бирлигини таъминлаш учун қўлимиздаг келганини қиламиз. Исён бостирилиши керак. Бу учун кескин чоралаш кўриш керак бўлса, биз тайёрмиз», деб ёзди Қодиров 3 миллиондан ортиқ обуначиси бор Telegram-каналида.
Мавзуга оид
11:41 / 11.11.2024
Рамзан Қодиров Алламжоновга уюштирилган суиқасд юзасидан муносабат билдирди
09:50 / 31.10.2024
Қодиров: Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди
22:32 / 29.10.2024
Чеченистонда махсус кучлар университетига дрон ҳужум қилди. Рамзан Қодиров қасос олишга ваъда берди
14:30 / 22.10.2024