Ўзбекистон ва Покистон ўртасида юк ташиш ҳажми қарийб 5 баробар ошди
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Покистон элчиси Аҳмад Фаруқ билан учрашди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро товар айирбошлашнинг ижобий динамикаси қайд этилди.
Транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари алоҳида кўриб чиқилди. Кейинги йилларда юк ташиш ҳажми қарийб 5 баробар ошгани қайд этилди. Транспорт инфратузилмасини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда мавжуд бўлган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни кўришга келишилди.
Учрашув якунида томонлар режага киритилган ва янги қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш бўйича келгусидаги ҳамкорлик форматини келишиб олдилар ҳамда мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштиришга ўзаро интилишларини тасдиқлади.
Мавзуга оид
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
21:39 / 08.11.2024