Европа Иттифоқи ва Янги Зеландия эркин савдо тўғрисида келишиб олди
Европа Иттифоқи эркин савдо келишуви туфайли Янги Зеландияга сармояни 80 фоизга, савдо ҳажмини 30 фоизга ошириш ниятида.
Европа Иттифоқи ва Янги Зеландия вакиллари ўзаро эркин савдо, шунингдек, Европа Иттифоқи турли тадқиқотларга сармоя киритадиган Horizon Europe дастурида Янги Зеландиянинг иштироки тўғрисида шартнома имзолади. Ҳужжатнинг 9 июль, якшанба куни имзоланиши Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ва Янги Зеландия бош вазири Крис Хипкинснинг қўшма мурожаатида изоҳланди.
Еврокомиссия раҳбарининг сўзларига кўра, келишувлар имзоланиши ЕИ давлатлари ва орол давлати ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 30 фоизга, Европа Иттифоқининг Янги Зеландиядаги сармоясини 80 фоизга оширади. «Биз энг яхши истеъдодларимизни бирлаштиришни интиқлик билан кутамиз, шунда янги авлод зарарсиз технологиялар, биотехнологиялар, рақамли лойиҳалар, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилишимиз мумкин», деди фон дер Ляйен.
Ўз навбатида, Янги Зеландия бош вазири Европа Иттифоқи билан имзоланган келишув «ҳар икки ҳамкорга ҳам катта фойда келтириши» ҳамда давлат ва Европа Иттифоқининг қўшма қадриятларини акс эттиришини таъкидлади.
Имзоланган эркин савдо битимини «янгилик» деб аташ мумкин, деди Еврокомиссия раҳбари. «Биз биринчи марта савдо битимига иқлим бўйича Париж келишуви мажбуриятларини киритдик», деб тушунтирди у.
Гап 2015 йилда дунёнинг 196 та давлати томонидан қабул қилинган резолюция ҳақида кетмоқда, унда 21-асрда сайёрадаги ўртача ҳароратнинг саноат давригача бўлган даражага нисбатан 1,5 даражадан ортиқ Цельсийга ошишига йўл қўймаслик мақсади белгилаб қўйилган.
Ҳужжат мақсадларининг бажарилиши шартномани имзолаган давлатлар томонидан ҳар доим ҳам амалга оширилмаган, чунки резолюция жарималарни назарда тутмаган ва ҳисоб-китоблар мамлакатларнинг ўзлари тегишли қонунларни киритиши кераклигига асосланган. Германияда бу нюанс эко-фаоллар ва давлат ўртасида суд жараёнига олиб келди ҳамда давлат бу жараёнда мағлуб бўлди.
Мавзуга оид
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
22:39 / 04.11.2024
Хитой Европа Иттифоқи билан электромобиллар бўйича «савдо урушига» киришди
17:30 / 04.11.2024
ЕИда НАТОга қўшимча равишда хавфсизлик ва мудофаа иттифоқини тузиш таклиф этилди
01:00 / 31.10.2024