МСК сайлов натижаларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг бугун, 11 июл куни бўлиб ўтган мажлисида 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтган муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови натижалари тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Марказий сайлов комиссияси мажлисида 2023 йил 9 июль куни ўтказилган президент сайлови якунлари бўйича баённома тузилди ҳамда сайлов натижаларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 87,05 фоиз овози билан Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти лавозимига сайланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Робахон Маҳмудовага сайловчиларнинг 4,43 фоизи, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Улуғбек Иноятовга 4,02 фоизи ва Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Абдушукур Ҳамзаевга 3,74 фоизи ёқлаб овоз бергани баённомада акс эттирилди.
Президент сайловида сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 15,6 миллиондан зиёди ёки қарийб 80 фоизи ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиб, ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берган.
Мавзуга оид
21:49 / 08.11.2024
Ишчилар синфи исёни ёки муваффақиятсиз кампания? Ҳаррис сайловда нега ютқазди?
18:42 / 07.11.2024
Трампнинг ғалабаси: у америкаликларни қандай ишонтира олди?
18:18 / 07.11.2024
Имзо чекишни билмагани учун минглаб ёш америкаликларнинг сайлов бюллетени бекор қилинди
13:51 / 07.11.2024