Жаҳон | 14:25 / 19.07.2023
25873
6 дақиқада ўқилади

Россиянинг «қасос зарбаси» ва Донбассдаги артиллериячилар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 510-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • 18 июлга ўтар кечаси Россия Украина жанубига ракеталар ва дронлар билан ҳужум қилди. Одессада парчалар портга зарар етказган.
  • РФ мудофаа вазирлиги ва Кремл Одесса ўққа тутилишини Қрим кўпригидаги портлаш учун «қасос зарбалари» деб атади.
  • «Коммерсант» нашри ёзишича, тергов Қрим кўпригида «иккиталик теракт» содир этилгани версиясини кўриб чиқмоқда. Терговчиларнинг маълумотига кўра, объектга аввалига портловчи қурилмалар ўрнатилган ва масофадан бошқариладиган гидроцикллар ҳужум қилган, уларнинг кўмагида «янада такомиллаштирилган жанговар аппаратлар» билан зарба берилган.
  • РФ вице-премьери Марат Хуснуллиннинг баҳолашича, 17 июл кунига ўтар кечаси портлаш содир этилган Қрим кўпригини тиклаш камида миллиард рублга тушади.
  • Бош разведка бошқармасининг (ГРУ) истеъфодаги полковниги Владимир Квачковга қарши Россия армиясини «обрўсизлантириш» бўйича протокол тузилди. Бу ишга айнан нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган.
  • 19 июлга ўтар кечаси ҳам Россия Украинага ракета ва дронлар билан ёппасига ҳужум уюштирди. Мамлакатда кенг кўламли ҳаво тревогаси эълон қилинди: Одессада портлашлар рўй берди, Киевда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишлади. Украина қуролли кучлари бош штабига кўра, ҳарбийлар барча ракеталарни, жумладан 35 дрондан 31 тасини йўқ қилган.

Одесса бўйлаб «қасос зарбаси» оқибатлари

18 июлга ўтар кечаси Россия Одесса бўйлаб Shahed камикадзе дронлари ва «Калибр» қанотли ракеталари билан ҳужум қилди. РФ мудофаа вазирлиги ва Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳужумни «Қрим кўприги учун қасос зарбалари» деб атади.

Украина ҚК «Жануб» оператив қўмондонлиги Одесса ва Миколайив областларида россияликларнинг олтита ракетаси ва 25 та учувчисиз учар қурилмаси уриб туширилганини маълум қилди. Одесса области маъмурияти раҳбари Олег Кипер қурбонлар йўқлиги, тинч аҳоли вакилларидан бир киши яраланганини хабар қилди.

Кремл ва РФ мудофаа вазирлиги Россия ҳарбий денгиз кучлари Украинанинг Одесса шаҳридаги порт инфратузилма объектларига юқори аниқликдаги қуроллар билан зарба бергани, шунингдек, Одесса ва Миколайив областларидаги Украина қуролли кучлари учун ёнилғи сақлаш омборлари йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Россия мудофаа вазирлиги «режадаги барча нишонлар йўқ қилингани»ни таъкидлаган. Одесса шаҳри расмийларига кўра, шаҳарда ракета парчалари тушиши оқибатида ғалла ташиш учун транспорт тугунларидан бирининг инфратузилма объектларидан ташқари, бир қанча турар жой бинолари ҳам шикастланган.

18 июлга ўтар кечаси россияликларнинг Одессага ҳужуми вақтида украин ҳарбийлари томонидан уриб туширилган ракеталардан бири хусусий уйга қулаган
Oleksandr Gimanov / AFP / Scanpix / LETA
Одессадаги уй томидаги ўйиқ орқали россияликлар ракетаси парчасини олиб чиқаётган ишчи
Igor Tkachenko / EPA / Scanpix / LETA

Қрим кўпригидаги тирбандлик

Қрим кўпригида ҳаракат портлашдан бир кун ўтиб қисман тикланди. Қатнов Таман—Керч йўналишидаги ўнг полосада реверсив режимда йўлга қўйилган. Россия ҳукумати кўприкнинг бир томонида икки томонлама ҳаракатни 15 сентябргача, иккинчи томонида ноябр ойида тўлиқ тиклашни режалаштирган

Украина қуролли кучларининг Донецк областидаги артиллерияси

 

БМ-21 «Град» баравар ўт очиш реактив тизими фронт чизиғи яқинида. Йўл ёқасидаги далада комбайн буғдой ўрмоқда
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Яков Гандзюк номидаги 59-алоҳида мотопиёдалар бригадаси ҳарбийси фронт чизиғи яқинида БМ-21 «Град» учун снаряд ташимоқда — Украина ҚК Донецк областининг Авдийивка шаҳри ҳудудида Россия ҳужумларини қайтармоқда.
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари БМ-21 «Град» тизимидан россияликларнинг Авдийивка атрофидаги позицияларини ўққа тутмоқда
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Жасади биродарлик қабристонидан топилган украин жангчисининг дафн маросими 

Бучада Украина қуролли кучлари фахрийси, 2017–2019 йилларда Донбассда хизмат қилган Роман Шадловскийнинг жаноза маросими. 2022 йилда россиялик ҳарбийлар уни ўғирлаб кетган, қийноққа солган ва кейин ўлдирган. Шадловский дастлаб биродарлик мозорига кўмилганди. Кейинроқ ДНК тести орқали унинг шахси тасдиқланди, 18 июл куни жасад қолдиқлари қайтадан дафн этилди.
Jae C. Hong / AP / Scanpix / LETA

Миколайивда яксон этилган рус техникалари кўргазмаси

Украина шаҳарларида вақти-вақти билан россияликларнинг яксон этилган ва ўлжа қилиб олинган ҳарбий техникалари кўргазмалари ўтказиб турилади. 7 июлдан буён бундай кўргазма Миколайив шаҳридаги Собор майдонида фаолият кўрсатмоқда, бу ерда еттита экспонат томоша учун қўйилган — разведка учун назорат машиналари, зирҳланган автомобиллар ва зирҳли транспортёрлар.

Hector Adolfo Quintanar Perez / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Hector Adolfo Quintanar Perez / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Мавзуга оид