Ўзбекистон | 10:06 / 20.07.2023
4211
1 дақиқада ўқилади

Президент махсус вакили Европа Конфликтология маркази маслаҳатчиси билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Европа тинчлик институти Конфликтология маркази маслаҳатчиси Патрик де Ври билан видео-конференц-алоқа шаклида мулоқот ўтказди.

Фото: Dunyo

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Афғонистондаги бугунги вазият, дунё давлатларининг ушбу мамлакатни иқтисодий жиҳатдан тиклаш, афғон халқига ҳуманитар ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

Европа томони Ўзбекистон томонининг Афғонистоннинг янги ҳукуматига нисбатан ҳамда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий тиклашдаги долзарб муаммоларни ҳал этиш юзасидан бирлашган минтақавий позицияни ишлаб чиқиш борасидаги қўйган прагматик қадамларини баҳолади.

Патрик де Ври Европа давлатларининг Ўзбекистон билан Афғонистон йўналишида келишилган ҳаракатлари муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Мавзуга оид