Ўзбекистон | 08:02 / 24.07.2023
4326
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Тинчлик институти вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев АҚШ Тинчлик институти (USIP) лойиҳа катта координатори Бармак Пажвак ва етакчи ходими Мэттью Паркс билан учрашди.

Фото: ТИВ

ТИВ маълумотига кўра, Бармак Пажвак Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича минтақавий позициясини мустаҳкам ривожлантириш, мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, афғон халқига ҳуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган.

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбариятининг БМТ шафелигида халқаро музокаралар гуруҳини тузиш ташаббусини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мавзуга оид