Жаҳон | 08:23 / 28.07.2023
4493
1 дақиқада ўқилади
АҚШ ва Италия етакчилари Киевни бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашига ишонтирди
Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг АҚШ президенти Жо Байден ва Италия бош вазири Жоржа Мелони Украинани зарурат туғилганда кейинги сиёсий, ҳарбий, молиявий ва ҳуманитар ёрдам кўрсатилишига ишонтирди.
Оқ уй ва Италия ҳукумати раҳбарлари «БМТ Низоми, Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тўлиқ ҳурмат қилган ҳолда адолатли ва мустаҳкам тинчликка» эришиш зарурлигини таъкидладилар.
Байден ва Мелони Россиянинг Қора денгиз дон ташаббусидан бир томонлама чиқиб кетишини, шунингдек, Россиянинг Украина дон сақлаш ва транспорт инфратузилмасига ҳужумларини қоралади.
Бундан ташқари, Вашингтон ва Рим Украинани қайта тиклашни мувофиқлаштиришни давом эттириш мажбуриятини олди.
Мавзуга оид
17:43 / 27.09.2024
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди, Байден Киевга 8 млрд долларлик пакет ажратилишини эълон қилди
11:20 / 27.09.2024
Киевнинг «ғалаба режаси» Оқ уйдагиларни «ҳайратга сололмади»
10:40 / 27.09.2024
Байден Германияда Украина бўйича халқаро учрашув ўтказилишини эълон қилди
07:40 / 27.09.2024