Иқтисодиёт | 10:27 / 31.07.2023
16278
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони маълум қилинди

2023 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, мамлакатда ҳаммаси бўлиб 45 736 та оилавий корхона фаолият юритмоқда.

Фото: madaniyat.uz

Статистика агентлигининг маълумотига кўра, уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 8 143 та.

Ундан кейинги ўринлардан оилавий корхоналар сони мос равишда 5 032 та ҳамда 4 911 та бўлган Фарғона вилояти ва Хоразм вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Қашқадарё вилояти – 4 006 та;
  • Сурхондарё вилояти – 4 033 та;
  • Тошкент вилояти – 3 887 та;
  • Навоий вилояти – 3 529 та;
  • Бухоро вилояти – 3 039  та;
  • Тошкент шаҳри – 2 880 та;
  • Қорақалпоғистон Р. – 2 025 та;
  • Жиззах вилояти – 1 617 та;
  • Андижон вилояти – 1 396 та;
  • Наманган вилояти – 997 та;
  • Сирдарё вилояти – 241 та.

Мавзуга оид