Ўзбекистон | 14:41 / 09.08.2023
4025
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва ЕИ Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларни давом эттириш ниятида

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ва Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус элчиси Томас Никлассон ўртасида видео-конференц-алоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Dunyo

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, мамлакатга тезкорлик билан ҳуманитар ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

Афғон муаммосини тартибга солиш ва халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришда БМТнинг етакчи роли муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар афғон муаммоси бўйича ҳам икки томонлама асосда, ҳам Марказий Осиё давлатларининг махсус вакиллари даражасида маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканини билдирди.

Мавзуга оид