Жаҳон | 15:39 / 15.08.2023
22911
5 дақиқада ўқилади

Украина бўйлаб зарбалар ва Купянскдан эвакуация. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 537-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия Одесса бўйлаб яна зарба йўллади. Украина ҚК Shahed русумли 15 та дрон ва «Калибр» русумли 8 та қанотли ракетани уриб туширган. Парчалар супермаркет устига тушган.
  • Белгородда дрон ҳужуми оқибатида ўн ёшли қиз жароҳат олган.
  • Украина президенти Володимир Зеленский «Қрим кўпригидаги тутун»ни Россия жиноятларига жавоб деб атади.
  • 14 август куни Москва биржасида доллар курси 100 рублдан ошди, евро курси 111 рубллик нуқтага етди. 15 август кунги навбатдан ташқари йиғилишда Россия Марказий банки асосий ставкани 12 фоизга (+3,5) кўтарди.
  • Полшада икки нафар россиялик «Вагнер ХҲК пропаганда материаллари»ни тарқатишда гумонланиб қўлга олинди.
  • Украина мудофаа вазирлиги Донецк областининг Урожайне қишлоғида «маълум ютуқлар»га эришилгани ҳақида хабар берди. У ерда РФ ҚК истеҳкомлари жойлашган.
  • Россиялик собиқ сенатор Леонид Лебедев Украина президентидан ўзига қарши санкцияларни бекор қилишни сўради.

Кун воқеаси. Одесса бўйлаб зарба

14 августга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар Одесса бўйлаб уч бор зарба йўллади. Одесса области ҳарбий маъмурияти вакили Сергей Братчукнинг сўзларига кўра, россияликлар аввалига дронлар билан, кейин ракеталар билан ҳужум қилган. Ҳужум нишони - шаҳар маркази бўлган. Россия кучлари 15 дона зарбдор Shahed-136/131 дронлари ва саккизта «Калибр» қанотли ракетаси қўллаган. Дронлар Одессага Краснодар ўлкасидаги Приморск-Ахтарск базасидан, «Калибр»лар — россияликларнинг Қора денгиз акваториясидаги фрегатидан учиб келган.

Украина ҚК «Жануб» оператив қўмондонлиги маълум қилишича, ракета ўқув муассасаларидан бирининг ётоқхонаси ва «Фоззи» супермаркетига шикаст етказган, бир неча уйларнинг деразалари синиб кетган, шунингдек атрофда турган автомобиллар зарарланган. Украина ҚК дастлабки маълумотларига кўра, супермаркет ходимларидан уч нафари жароҳат олган. Ракета ва дрон парчалари тушиши оқибатида Одессанинг бир қанча районларида ёнғинлар юзага келган. Қурбонлар ҳақида хабар берилмаган.

Россия зарбаси чоғида вайрон бўлган савдо марказидаги қутқарувчилар
Nina Liashonok / Reuters / Scanpix / LETA
Тимофей Мелников
Тимофей Мелников
Тимофей Мелников
Тимофей Мелников
Тимофей Мелников
Тимофей Мелников

Саккиз ёшли Володимир Балабаникнинг дафн маросими

11 август куни россиялик ҳарбийлар Ивано-Франковск областига ҳужум қилганди. Ракеталардан бири Коломия шаҳридаги хусусий уйлардан бирининг ҳовлисига келиб тушган. Шифокорлар саккиз ёшли Володимир Балабаникни қутқариб қолишга уринишди — бунинг имкони бўлмади. Коломия шаҳри раҳбари 12 ва 13 августни мотам кунлари деб эълон қилди. 14 август куни Коломия яқинидаги Ценява қишлоғида болакайнинг дафн маросими бўлиб ўтди.

Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

 Запорижжядаги хусусий устахонада украинлар ҳарбий техникаси таъмирланиши

Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Жон лақабли механик хусусий устахонада таъмирланган ҳарбий машинани бўямоқда
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA

Харкив области Купянск шаҳридан эвакуация

Харкив области маъмурияти 9 август куни 2022 йил сентябрида Россия оккупациясидан озод этилган Купянск шаҳридан мажбурий эвакуация ҳақида эълон қилди. Украина ҳукумати ҳудудда жами 37 та аҳоли яшаш манзиллари аҳолисини хавфсиз жойга олиб кетишни мақсад қилган. Купянск фронт чизиғида жойлашган, РБК Украина хабарига кўра, сўнгги ҳафталарда «Лиман-Купянск йўналишидаги вазият етарлича кескинлашган».

Купянскда яшовчилар кетгандан кейин ҳувиллаб қолган уй
Bram Janssen / AP / Scanpix / LETA
Купянск аҳолиси вакиллари Украинадаги Қизил Хоч жамиятининг тез ёрдам машинасида эвакуация қилинмоқда
Bram Janssen / AP / Scanpix / LETA
Купянсклик аёл кетишдан олдин чироқни ўчирмоқда
Bram Janssen / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид