Жаҳон | 14:59 / 17.08.2023
19779
5 дақиқада ўқилади

Украинларнинг қўлбола дронлари ва ғалла ташишни тиклаган кема. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 539-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина мудофаа вазирлиги оккупация остидаги Донецк шаҳридан тахминан 80 километр масофадаги Урожайне посёлкаси озод этилгани ҳақида хабар берди. Россия томони бу маълумот юзасидан изоҳ бермаган.
  • Украина хавфсизлик хизмати CNN журналистларига тажрибада бўлган денгиз дрони 17 июл куни Қрим кўпригига ҳужум қилгани акс этган видеони тақдим этди. УХХ раҳбари Василий Малюкнинг маълум қилишича, ҳужумда 850 килограмм миқдорда портловчи моддалар юкланган Sea Baby сувости дронидан фойдаланилган. У УХХ ўтган йил октябридаги ҳужумга ҳам алоқадор бўлганини тасдиқлаган ва бундай ҳужумлар давом этишини маълум қилган.
  • Москва шаҳри мэри Сергей Собянин Украинада 45 мингга яқин москваликлар жанг қилаётганини маълум қилди. Уч кун олдин у 30 минг киши ҳақида гапирганди.
  • Москвада Украинага босқиннинг илк даврида Россия қўшинларига қўмондонлик қилган, РФ мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари генерал-полковник Геннадий Жидко вафот этди. 58 ёшли генералнинг ўлими сабаби — узоқ давом этган касаллик.
  • Петербурга полицияси икки кун ичида РФ фуқаролигига эга 100 дан ошиқ мигрант ҳарбий рўйхатдан ўтказиш учун ҳарбий комиссариатга етказилгани ҳақида хабар берди.

Украиналикларнинг қўлбола дронлари

Донецк областидаги украин аскарлари арзон электроника ва 3D-принтерда босилган қисмлардан қўлбола дронлар йиғишмоқда. Бундай дронлардан биттаси бир ярим килограммгача портловчи модда олиб юриши мумкин
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик жангчилар қўлбола дронларни синовдан ўтказмоқда
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Аскарлар дрон парвозга тайёрлигини текшириш учун унга снаряд ўрнига сув идишини мустаҳкамламоқда
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украинларнинг қўлбола дрони Донецк областидаги кунгабоқар даласи устидан учмоқда
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Донецк областидаги украин аскарлари

Украиналик ҳарбийлар Краматорскдан 22 километр масофада жойлашган Торске посёлкасига олиб борувчи йўлда ёниб кетган ҳарбий техника олдидан ўтмоқдаа. Россия қўшини Торскени 2023 йил июлида эгаллашган
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик жангчилар Торске томон йўлда кетаётган пикап кузовида
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик ҳарбийлар Торске йўналишида ўзиюрар артиллерия қурилмасидан ўт очмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Киевда ҳарбий даврдаги ёз

 

Киевлик йигит Украинанинг ҳалок бўлган ҳимоячилари хотира деворига «Вишиванкадаги мегамарш» ташкилотчиси ва Украина армияси ҳарбий шифокори, 32 ёшли Андрей Бабинскийнинг суратини ҳам илмоқда, у 8 август куни Запорижжя областидаги жангларда ҳалок бўлган. «Вишиванкадаги мегамарш» — иштирокчилари украинларнинг миллий либоси бўлмиш вишиванкани кийган ҳолда ўз шаҳарлари кўчаларидан юриб ўтишидир. Бундай тадбирлар 2008 йилдан буён ҳар йили икки бор (баҳор ва кузда) ўтказиб келинади. Масалан, 2023 йилда марш 18 май куни Краковда, 22 май куни Прагада ва 11 июн куни Лондонда ўтказилди.
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

 

Қум тўлдирилган қоплар билан ҳимояланган бино ёнидан ўтаётган киевлик қизлар
Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA
Украиналик ярадор аскар севгилиси билан Киев марказий кўчаларидан бирида
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA

Қора денгизда украинлар ғалласи ортилган кема

16 август куни украинлар ғалласи ортилган илк кема Одесса портидан чиқиб янги ҳуманитар йўлак бўйлаб ўтгани ва аллақачон Руминия сувларига етиб боргани маълум қилинди. Германиянинг Joseph Schulte контейнер кемаси бортида – 30 минг тоннадан ортиқ юк мавжуд, жумладан ғалла ҳам.

Июл ойида Россия ғалла келишуви муддатини узайтиришдан бош тортганди. Кейинроқ Россия Украина портларига ва тескари йўналишда кетаётган барча кемаларни потенциал ҳарбий юк ташувчи сифатида кўриб чиқиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Ғалла келишуви 2022 йил ёзида украинларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Қора денгиздаги портлардан олиб чиқиш имконини берганди. Келишувдан чиқилгач, РФ қўшинлари Одесса областини мунтазам ўққа тутиб, портлар инфратузилмаларини вайрон қилишга киришди.

Қора денгизда янги ҳуманитар йўлак ташкил этилгани тўғрисида Украина ҳукумати 10 август куни эълон қилганди. Бу Россия билан келишилганми йўқми — аниқлик киритилмаган. Баёнотда қайд этилишича, кемалар учун сувости миналари билан боғлиқ хавфлар сақланиб қолмоқда, бундан ташқари РФ армияси томонидан ҳарбий таҳдидлар ҳам мавжуд.

AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид