Иқтисодиёт | 11:50 / 23.08.2023
22418
1 дақиқада ўқилади

Бензин ишлаб чиқариш ҳажми 18 фоизга ошди

Дастлабки 7 ойда 3,1 млн тонна кўмир, 456 минг тонна нефт қазиб олинди.

Фото: iStock

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонда 781,4 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.

Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18,3 фоизга ошган.

2023 йил январь-июль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

— Автомобил бензини – 781,4 минг тонна;

— Кўмир – 3,1 млн тонна;

— Нефт – 456 минг тонна;

— Газ конденсати – 707,5 минг тонна;

— Автобус – 454 дона;

— Юк автомобиллари – 1372 дона;

— Автомобил двигателлари – 122 710 дона;

— Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 194 053 дона.

Мавзуга оид