Ўзбекистон | 16:55 / 01.09.2023
9987
2 дақиқада ўқилади

Тошкент Кимё халқаро университетининг “Муҳандислик мактаби” йўналишида сиртқи таълим шакли очилди

Фото: Тошкент Кимё халқаро университети

Тошкент Кимё халқаро университетининг “Муҳандислик мактаби” ичига кирувчи барча йўналишлар учун сиртқи таълим шакли очилди.

Агар сиз замонавий лабораторияларда янги ихтиролар қилишни, иқтидорли дўстлар даврасида ривожланишни истасангиз имкониятни қўлдан бой берманг.

Эндиликда абитуриентлар ЎзБМБ агентлиги (ДТМ) имтиҳонларида тўпланган балл ёки суҳбат асосида Тошкент Кимё халқаро университетининг “Муҳандислик мактаби” ичига кирувчи барча йўналишларда сиртқи таълим шаклида ўқишлари мумкин.

Сиртқи таълим йўналиши ва бир йиллик шартнома нархи қуйидагича этиб белгиланди:

-        Мехатроника — 9 900 000;

-        Электротехника — 9 900 000;

-        Машинасозлик технологияси — 9 900 000;

-        Лифт муҳандислиги — 9 900 000;

-        Ахборот тизимлари муҳандислиги — 13 000 000;

-        Муқобил энергия — 9 900 000;

-        Архитектура ва шаҳарсозлик — 13 000 000.

Шунингдек, университетда бакалавр даврида ўтиладиган фанлар, йўналиш таснифи ва қабул бўйича тўлиқ маълумот билан ҳавола орқали танишиш мумкин.

Қуйидаги ҳужжатларни университетга олиб келишингиз сўралади:

Паспорт нусхаси (рангли);

Мактаб / лицей / коллеж / аттестат/дипломининг нусхаси (рангли);

ДТМ тест натижаларини тасдиқловчи ҳужжат (агар бўлса);

Манзил: Тошкент Кимё халқаро университети, Тошкент шаҳри, Шота Руставели кўчаси, 156-уй.

Тўлиқ маълумот: +99878 129-40-40 (ички рақам – 144, 165)

Лицензия: 044527

Telegram | Instagram | Facebook |

Реклама

Мавзуга оид