Россия Британияга қарши санкцияларни кенгайтирди
23 киши Россиянинг «стоп рўйхати»га киритилди.
Россия Буюк Британияга қарши жавоб санкцияларини кенгайтирди, жумладан, Россиянинг «стоп рўйхати»га 23 киши киритилган. Ундан Британия ҳарбий-сиёсий тузилмаси, журналистлар корпуси ва илмий ҳамжамият вакиллари ўрин олди. Бу ҳақда 27 сентябр куни эълон қилинган Россия ТИВ хабарида айтилади.
«Энди Россия Федерациясига кириши тақиқланган Британия фуқаролари рўйхатига, хусусан, Буюк Британия Қуролли кучлари мудофаа штаби бошлиғи, Украина қуролли кучлари жангчиларининг Британия ҳудудида тайёрланишини назорат қилувчи Э.Радакин ва Лондоннинг Украина йўналишидаги стратегиясини шакллантиришда иштирок этган Британия ҳукумати қошидаги Қўшма разведка қўмитаси раиси М.Алессандри, Британиянинг BAE Systems мудофаа компанияси директорлар кенгаши раиси К.Хогг қўшилди», - дейилади хабарда.
Маҳкама қайд этишича, Британия томонининг Россияга нисбатан санкциялар босимини оширишга уринишларига муқаррар равишда кескин жавоб қайтарилади.
«Лондоннинг душманлик ҳаракатларига жавобан Россиянинг «стоп рўйхати»ни кенгайтириш бўйича ишлар давом этади», - дея хулоса қилди ТИВ.
Мавзуга оид
18:21
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
15:52
Британия «Юнармия» ва «Авангард»га қарши санкциялар киритди
12:07