Инвестиция вазирининг икки ўринбосари ишдан бўшатилди
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг 2 нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг икки ўринбосари — Олимхон Рустамов ва Сарвар Ҳамидов лавозимидан озод этилди.
ЎзА хабарига кўра, Рустамов бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан лавозимини тарк этган. Ҳамидовнинг истеъфосига эса сабаб кўрсатилмаган.
Рустамов 2019 йил сентябридан иқтисодиёт вазири ўринбосари бўлиб ишлаган, 2021 йилдан Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Ишдан олинган яна бир ўринбосар Сарвар Ҳамидов эса 2023 йил февралида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Маълумот учун, айни вақтда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг тўрт нафар ўринбосари қолмоқда: Нозим Холмуродов (биринчи ўринбосар), Хуррам Тешабоев, Ойбек Ҳамроев ва Баҳриддин Обидов.
Мавзуга оид
16:12 / 05.01.2024
Инвестициялар вазирлиги ходими фуқарони АҚШга юборишини айтиб пул олаётганда ушланди
10:13 / 05.10.2023
Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
07:46 / 25.05.2022
Хитой Ўзбекистонга ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун 37,5 миллион доллар ажратди
07:30 / 10.02.2022