БМТ миссияси Тоғли Қорабоғга етиб келди
БМТ миссияси 30 йил ичида биринчи марта Тоғли Қорабоғга ташриф буюрди. Унинг мақсади минтақанинг ҳуманитар ёрдамга бўлган эҳтиёжини аниқлашдан иборат.
Озарбойжоннинг минтақадаги ҳарбий амалиётидан сўнг арман аҳолиси томонидан деярли бутунлай ташлаб кетилган Тоғли Қорабоғга БМТ миссияси 30 йил ичида биринчи марта етиб келди. Унинг келиши ҳақида 1 октябр, якшанба куни Боку расмийлари хабар берди.
Қайд этилишича, БМТ миссиясининг асосий мақсади зарур инсонпарварлик ёрдами ҳажмини баҳолашдан иборат. Ўз навбатида, Тоғли Қорабоғдан ўн минглаб қочқинларни қабул қилган Арманистонда 1 октябр куни Арцах (Тоғли Қорабоғ) учун миллий ибодат куни бўлиб ўтди. Бутун мамлакат бўйлаб ибодатхоналарда қўнғироқлар чалинди. Барча арманларнинг олий патриархи Гарегин II ўз қароргоҳи жойлашган Эчмиадзин шаҳрида маросим ўтказди.
БМТ Халқаро судида Арманистоннинг Озарбойжонга қарши даъвоси
Ереван Озарбойжонни Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги ҳаракатларда айблади. 29 сентябр куни Арманистон Озарбойжонга қарши БМТ Халқаро судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро конвенцияга риоя қилишни талаб этди.
Бундан ташқари, Ереван Бокуни БМТ ва Қизил Хоч ходимларининг минтақадаги арман аҳолиси билан мулоқотни таъминлашга, тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси расмийлари томонидан берилган фуқаролик ҳолати далолатномалари гувоҳномаларини ҳақиқий деб тан олишга ва арман маданий меросининг ёдгорликларини бузишни тақиқлашга чақирди.
Боку Тоғли Қорабоғдаги этник арманлар ҳақидаги айбловларни рад этиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини билдирди.
Мавзуга оид
22:20 / 08.11.2024
Қорабоғ сафари: Жафокаш Фузулий ва янгиланаётган Зангилон
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024