Ўзбекистон | 07:27 / 03.10.2023
12709
1 дақиқада ўқилади

Бухоро шаҳрига янги прокурор тайинланди 

Пешку тумани прокурори Бухоро шаҳрига прокурор бўлди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғига асосан Бухоро шаҳар прокурори тайинланди

Собир Султонович Қурбонов Бухоро шаҳар прокурори лавозимида иш бошлади. 

С.Қурбонов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Пешку тумани прокурори лавозимида ишлаган. Ундан аввал у Қоровулбозор тумани прокурори бўлган.

Шу вақтга қадар Бухоро шаҳар прокурори лавозимида Иброҳим Асадович Расулов фаолият олиб борган.

Иброҳим Расулов Бош прокуратуранинг Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мавзуга оид