ҲАМАС Исроилга ҳужум қилди, Исроил Ғазони бомбардимон қилмоқда. Фотосуратлар
Ғазодаги фаластинликлар Исроилга ҳужум қилиши оқибатида ўнлаб киши ҳалок бўлиб, юзлаб кишилар яраланган. Исроилда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
7 октябр тонгида Исроил ҳудудига Ғазо бўлгасидан туриб ёппасига ракета зарбалари берилди. Ғазони идора қилувчи ҲАМАС ташкилотининг бир неча қуролланган гуруҳи Исроил ҳудудига бостириб кирган. Улар кўчаларда автомобилларни ўққа тутган ва маҳаллий аҳоли вакилларини гаровга олган. ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хания ва ташкилотнинг ҳарбий қаноти раҳбари Муҳаммад Дейф бу амалиётни «Ал-Ақсо тўфони амалиёти» деб атаган. Ҳарбий ҳаракатлар вақтида ўнлаб исроилликлар ҳалок бўлиб, юзлаб киши яраланган. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва мудофаа вазири Йоав Галант мамлакат ҲАМАС билан уруш ҳолатида эканини эълон қилди. Ҳужумдан бир неча соат ўтиб, исроилликлар авиацияси ҳам Ғазодаги нишонларга зарба беришни бошлади.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
19:17 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топилиши муҳимлигини таъкидлади
12:00 / 11.11.2024