TikTok Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди
Ушбу ижтимоий тармоқ 2021 йилнинг ёзидан бери Ўзбекистонда расман блокланган.
TikTok PTE LTD компанияси (Сингапур) Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида келтириб ўтилган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йил ёзида TikTok, Twitter, Skype, WeChat ва Вконтакте тармоқларига чеклов қўйилганди. Бунга “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга киритилган 27-1-модда сабаб бўлганди. Унга кўра, Ўзбекистон фуқароларининг шахсига доир маълумотлар жисман Ўзбекистон ҳудудида жойлашган серверларда сақланиши белгиланган. Бу талабни айни пайтгача бирорта глобал ижтимоий тармоқ бажаргани маълум эмас.
2021 йилнинг 3 ноябрида Telegram, YouTube, Instagram, Facebook ва Odnoklassniki тармоқларига ҳам тўсиқ қўйилган ва бу катта резонансни келтириб чиқарган эди. Натижада тўсиқ шу куннинг ўзида олиб ташланиб, қатор мансабдорлар ишдан олинганди.
Айни пайтда Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрида фақат TikTok қолган.
Мавзуга оид
23:30 / 07.11.2024
Канада TikTokʼдан мамлакатдаги бўлинмасини ёпишни талаб қилди
20:12 / 29.10.2024
TikTok асосчиси Хитойнинг энг бадавлат инсонига айланди
21:29 / 21.09.2024
TikTok АҚШ санкциялари туфайли Sputnik ва RT аккаунтларини ўчириб ташлади
00:06 / 10.08.2024