Корея божхона хизмати Ўзбекистондан 3 та ит сотиб олди
Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида тайёрланган 3 бош «лабрадор» зотли хизмат итлари илк бор хорижга экспорт қилинди.
Жорий йилнинг ёзида Корея божхона хизмати Ўзбекистон Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказидан 3 бош «лабрадор» зотли хизмат итларини харид қилган.
Қайд этилишича, 2022 йилда Божхона қўмитаси раиси А.Мавлонов бошчилигидаги делегация Кореяда бўлиб, ушбу давлатнинг божхона хизмати раҳбарлари билан кинология соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик ўрнатган.
Қўмита матбуот хизматига кўра, юқоридаги 3 та ит мазкур ҳамкорлик доирасида етказиб берилгани боисдан уларнинг нархи очиқланмаслиги кўзда тутилган.
Корея божхонасида Ўзбекистонда ўргатилган хизмат итларидан фойдаланиш тарихда илк бор амалга оширилмоқда. Миллий кинология марказида тайёрланган хизмат итларини келгусида бошқа хорижий мамлакатларга ҳам экспорт қилиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:10 / 20.09.2024
Корея Ўзбекистон ҳудудларида пеллет кластери ташкил этади
22:58 / 17.09.2024
Германиялик олимлар сурункали оғриқни енгишга ёрдам берадиган янги усулни аниқлади
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
11:52 / 04.09.2024